
Якшанба куни "Ливерпул" Англия Премер-лигасининг 11-тур учрашувида сафарда "Манчестер Сити"га қарши майдонга тушади. Учрашув арафасида "қизиллар" бош мураббийи Арне Слот Хосеп Гвардиола жамоасининг ўйин услуби бўйича фикр билдирди.
"Гвардиола жамоаларида менга айниқса ёқадиган жиҳат шуки, улар ҳар доим кутганингиздек футбол намойиш этишади. Бу ўйин чўзилишcиз, вақтни бекор ўтказмасдан, ажойиб футбол ва бошқа безовта қилувчи унсурларсиз бўлади.
"Манчестер Сити" бундай ишларга умуман қўл урмайди", - дейди нидерландиялик мураббий City Report нашрига.
"Шаҳарликлар" ва "мерсисайдликлар" ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар