date

Астон Вилла юлдуз ўйинчиcи билан келишувга эришди

Астон Вилла юлдуз ўйинчиcи билан келишувга эришди
23 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Морган Роджерс "Астон Вилла"да қолади. Журналист Девид Орнштейннинг хабарича, томонлар шартномани узайтириш бўйича келишувга эришган.

Роджерснинг амалдаги шартномаси 2030 йилда якунланади, бироқ янги келишув 2031 йилгача мўлжалланган ва унга кўра футболчининг маоши сезиларли даражада оширилади. Англия Премер-лигасининг топ жамоаларидан катта қизиқиш бўлишига қарамай, 23 ёшли ярим ҳимоячи яқин кунларда "Астон Вилла" билан янги шартнома имзолайди.

Бу мавсум Роджерс барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва учта голли узатмага муаллифлик қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Астон Вилла юлдуз ўйинчиcи билан келишувга эришди