
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Қатарда ўтаётган футбол бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этмоқда. Гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ўзбекистон ва Ирландия термалари ўзаро баҳс олиб борди.
Афсуски, мазкур учрашувда Ўзбекистон жамоаси мағлубиятга учради. Ўйин 2:1 ҳисобида Ирландия фойдасига якунланди. Ўйиндан сўнг терма жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоилов мағлубият сабабларини изоҳлади.
"Ҳаммамиз кўрдик, рақиб футболчиларнинг бўйи бизнинг ўйинчилардан анча баланд. Шу сабабдан, иккинчи қаватда кураш олиб бориш жуда қийин бўлди. Бизнинг футболчилар билан рақиб ўйинчилари ўртасидаги бўй фарқи жуда катта эди.
Бу деярли имконсиз ҳолат, чунки 168 сантиметр бўйли футболчи 190 сантиметрли рақибни енголмайди", — деди мутахассис.
Маълумот учун, Ирландия иккала голни бош билан киритди. Шунингдек, ўзбек футболчиларининг ўйинини стадиондан афсонавий мураббий Арсен Венгер кузатиб борган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!