date

Гвардиола: “Ливерпул”га қарши ўйин — ҳақиқий синов бўлади

Гвардиола: “Ливерпул”га қарши ўйин — ҳақиқий синов бўлади

АПЛнинг навбатдаги марказий баҳси олдидан “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг руҳияти ва кутилган тўқнашув ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, “Ливерпул”га қарши учрашув жамоаси учун нафақат муҳим, балки ўз кучини намойиш этиш имконияти ҳам бўлади.

— Биз амалдаги чемпионга қарши ўйнаймиз. “Ливерпул” ҳозирги титул соҳиби, “Арсенал” эса ҳали унга етиша олмади. Улар бу ерга чемпионлик номини ҳимоя қилиш учун келади. Шу сабаб бу баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам катта аҳамият касб этади. Бу бизнинг даражамизни кўрсатиш имконияти, — деди Гвардиола City Report нашрига берган интервюсида.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, у ўйин бошланишини интизорлик билан кутмоқда:
— Мен шундоқ ҳам катта баҳслар муҳитини яхши кўраман. Бу ўйинда майдондаги ҳар бир ҳаракат аҳамиятли бўлади. Жамоамиз сўнгги ҳафталарда яхши формада ва мухлислар олдида фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпти. Ҳар бир футболчи бу тўқнашувнинг қийматини яхши ҳис қилади, — дея таъкидлади у.

Бугун “Этихад” стадионида бўлиб ўтадиган беллашув Тошкент вақти билан 21:30 да старт олади. Бу баҳс Англия чемпионатидаги кучлилар жангининг энг қизиқарлиси бўлиши кутиляпти.

Ҳозирги кунда турнир жадвалида “Арсенал” 11 ўйинда 26 очко жамғариб пешқадамлик қилмоқда. “Манчестер Сити” ва “Ливерпул” эса биттадан кам ўйин ўтказган ҳолда мос равишда 19 ва 18 очко билан уларнинг изидан келмоқда.

Майдондаги бу дуэль чемпионлик пойгасига жиддий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Гвардиола жамоаси ўз майдонида ғалаба қозониб, етакчилар сафида ўз мавқеини мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: “Ливерпул”га қарши ўйин — ҳақиқий синов бўлади