
Канадалик ҳужумчи Жонатан Девид қишки трансфер ойнасида Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. TuttoMercatoWeb хабарига кўра, "Челси" ва "Тоттенҳэм" 25 ёшли "Ювентус" ва Канада терма жамоаси футболчисини январ ойида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Девид аввалги фаолиятида "Лилль" клубида ўйнаган, бироқ "Ювентус" сафида кутилган натижаларни кўрсата олмагани сабабли клуб уни ижарага бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Турин клуби сафида Девид шу мавсумда А Сериянинг 10 учрашувида майдонга тушиб, бир гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар