date

"Барселона" Рэшфордни сотиб олишни ўйлаб турибди

"Барселона" Рэшфордни сотиб олишни ўйлаб турибди
"Барселона" ҳали-ҳануз "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфордни сотиб олиш шартномасини фаоллаштириш масаласида қарор қабул қилгани йўқ. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, каталонияликларнинг қарор қабул қила олмаслик сабабларидан бири футболчининг юқори маоши бўлиб, айни пайтда "кўк-анорранглилар" молиявий талаблар паст бўлган ёш қанот ҳужумчиларига эътибор қаратишмоқда.

Эсингизга соламиз, "Барселона" Маркус Рэшфордни ёзги трансфер ойнасида ижарага олган эди. У каталония клуби сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" Рэшфордни сотиб олишни ўйлаб турибди