
“Манчестер Сити” юлдузи Эрлинг Холланд жамоадоши, ярим ҳимоячи Райан Шерки ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди. “Мен у билан узоқроқ бир жамоада ўйнашни истардим.
Райан доим менга ўзининг аниқ паслари билан ёрдам беради. У билан майдонга тушишни яхши кўраман.
Бундан ташқари, мен унинг билан ҳазиллашишни ёқтираман, у жуда қувноқ йигит”, – дейди норвегиялик ҳужумчи Canal + Foot нашрига берган интервьюсида. Жорий мавсумда Холланд Англия Премьер-лигасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урган ва 1 та голли узатма амалга оширган.
“Манчестер Сити” навбатдаги учрашувини ўз майдонида амалдаги чемпион “Ливерпул”га қарши ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар