
"Милан" жамоаси бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия А Серияси доирасидаги "Парма"га қарши ўйинда дастлабки дақиқалардан қуйидаги футболчиларни майдонга туширишга қарор қилди: Менян, де Винтер, Габбия, Павлович, Салемакерс, Эступиньян, Фофана, Модрич, Риччи, Леау, Нкунку. Италия чемпионатининг ушбу ўйини Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
Майдондаги воқеаларни LiveResult портали орқали матнли трансляция шаклида кузатишингиз мумкин. "Милан" ҳозирда А Серия турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда ва биринчи ўриндаги "Наполи"дан бор-йўғи бир очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар