date

Дурсун Ўзбек: «Месси трансфери ҳақида гапиришимизнинг ўзи катта ютуқ»

Дурсун Ўзбек: «Месси трансфери ҳақида гапиришимизнинг ўзи катта ютуқ»

Туркиянинг машҳур ва тарихий клуби “Галатасарой” охирги пайтларда нафақат маҳаллий майдондаги, балки халқаро футбол саҳнасидаги энг қизиқ мавзулардан бирига айланди. Сабаби — клуб номига боғланган “Лионель Месси Истанбулга келадими?” деган савол.

Бу ҳақдаги хабарлар турк ОАВида чинакам шов-шувга айланди. Кўп ўтмай, клуб президенти Дурсун Ўзбек ушбу масалага ўзи изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, “Галатасарой” эндиликда бундай йирик трансферлар атрофидаги гап-сўзлар марказида бўлиш даражасига етиб келган.

“Сизлар Месси ҳақида гапиряпсизларми? Бунинг ўзи жуда катта нарса. «Галатасарой» бугун катта трансферлар бўйича музокаралар олиб бориш даражасига чиқди. Биз сўнгги уч мавсумда миллий чемпионатда ғолиб чиқдик ва жамоамизнинг ўзагини сақлаб қолдик. Ҳозир барча ишларимизни молиявий имкониятларимизга таяна олган ҳолда амалга оширяпмиз. Шунинг учун ҳам ҳамма Месси ҳақида сўрай бошлади”, — деди Дурсун Ўзбек журналистлар билан суҳбатда.

Президентнинг бу гаплари Истанбул клуби амбицияси қай даражада юқори эканини яна бир бор намоён қилди. Унинг таъкидлашича, “Галатасарой” нафақат ички чемпионатда, балки халқаро майдонда ҳам катта натижалар сари интиляпти.

Месси билан боғлиқ хабарларга келсак, айрим халқаро манбалар аргентиналик афсона 2026 йилги жаҳон чемпионатигача юқори спорт формасини сақлаб қолиш мақсадида МЛСдаги мавсумлар оралиғида Европага қисқа муддатли ижарага келиши мумкинлигини билдирган.

Шу каби сценарийда “Интер Майами” ҳужумчиси учун эҳтимолий манзил сифатида айнан “Галатасарой” тилга олинган. Бу эса турк мухлисларига катта умид бағишлади. Агар бу битим амалга ошса, Лионель Месси илк бор Туркия чемпионатида тўп сурган бўлади.

МЛСнинг янги мавсуми келаси йилнинг март ойида старт олади. Шу вақтгача Месси фаолиятида қисқа “Европа саёҳати” бўлиши эҳтимоли йўқ эмас.

Ҳар ҳолда, “Галатасарой” президентининг сўзларидан шу нарса англашиладики, клуб орзу қилишдан тўхтамайди ва энг юқори чўққиларни кўзламоқда. Шунинг ўзи ҳам мухлислар учун катта умид ва илҳом манбаи ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Дурсун Ўзбек: «Месси трансфери ҳақида гапиришимизнинг ўзи катта ютуқ»