"Барселона" яна ўз дарвозасини "қуруқ" сақлай олмади. Бугунги "Сельта"га қарши ўйинда, 10-дақиқада Роберт Левандовски пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Аммо орадан атиги икки дақиқа ўтиб, мезбон жамоа футболчиси Серхио Каррейра жавоб голини урди. Шундай қилиб, "кўк-анорранглилар"нинг "қуруқ" ўйинларсиз серияси давом этмоқда – ҳозирда бу кўрсаткич 10 та ўйинга етди. Каталонияликлардан Левандовски ҳет-трикка эришди, Ямал ҳам гол урди, Рэшфорд 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Флик жамоаси очколарини 28 тага етказиб, 2-ўринга қайтди ва пешқадам «Реал» (31) билан фарқни 3 очкогача қисқартирди. «Селта» 13 очко билан 13-поғонада қолди. "Барселона" сўнгги марта 21 сентябр куни "Хетафе" устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганда гол ўтказмаган эди. Селта — Барселона 2:4 9 ноябр, «Балайдос» Голлар: Каррейра (11), Иглесиас (43) — Левандовски (10 пеналти, 37, 74), Ямал (45+4). Селта — Раду, Фернандес (Роман, 78), Старфелт, Алонсо, Мингеса (Родригес, 46), Сотело (Ал Абдуллауи, 78), Морибо, Каррейра, Ютгла (Сарагоса, 58), Дуран, Иглесиас (Аспас, 70). Барселона — Шесни, Гарсия, Араухо, Кубарси, Балде (Мартин, 86), Де Йонг, Олмо (Кристенсен, 86), Фермин, Ямал (Бернал, 90+7), Рэшфорд (Торрес, 88), Левандовски. Огоҳлантиришлар: Кубарси (42), Де Йонг (79), Рэшфорд (87), Левандовски (89), Роман (90). Четлатиш: Де Йонг (90+4).
Изоҳлар 0
…