
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Флориан Вирц "Манчестер Сити"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган ўйиндан кейин Sky Sports телеканалига интервью берди. Ёзги трансфер ойнасида Леверкузеннинг "Байер" клубидан 125 миллион еврога сотиб олинган немис ҳужумкор ярим ҳимоячиси шу вақтга қадар Англия Премьер-лигасида ўтказган 11 учрашув давомида гол урмаган ва голли узатма амалга оширмаган.
"11 та ўйин ўтказдим ва энди Премьер-лигага ўрганиб қолдим. Энди бу мавзуни муҳокама қилишга ҳожат йўқ, чунки нимани кутуш кераклигини биламан.
Бу ерга жамоага ёрдам бериш учун келганман, аммо бугунги ўйинда бу иш бермади", – деди Вирц. Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" жорий мавсумда Вирцни ўз таркибига қўшиб олган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар