
“Рома” бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини жамоанинг жорий А Серия мавсумида чемпионлик имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Якшанба куни римликлар ўз майдонида “Удинезе”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
“Бўрилар” турнир жадвалида 24 очко билан иккинчи ўринда бормоқда ва фақат тўплар фарқи бўйича “Интер”дан ортда қолмоқда.
“Мухлисларимиз скудетто ҳақида орзу қилаётганидан хурсандман. Айни пайтда умумий очколар бўйича биринчи ўриндамиз — бу бизга қувонч ва фахр бағишламоқда. Аммо чемпионлик имкониятлари ҳақида кейиноқ гаплашамиз”, — деди Гасперини DAZN телеканалига берган интервьюсида.
“Рома”нинг кейинги ўйини 23 ноябр куни “Кремонезе”га қарши бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.