date

Месси тарихда биринчи бўлиб 400 ассистентга етди

Месси тарихда биринчи бўлиб 400 ассистентга етди

"Интер Майами" жамоаси етакчиси Лионель Месси профессионал фаолияти давомида 400 та голли узатма бериб, тарихда бу кўрсаткичга эришган илк футболчига айланди.

Inter Miami News Hub маълумотига кўра, аргентиналик юлдузнинг пасларидан энг кўп фойда кўрган ўйинчи — унинг жорий жамоадоши Луис Суарес бўлган. У Мессидан 47 марта ассист олган. Кейинги ўринларда Неймар (27 гол) ва Килиан Мбаппе (20 гол) жойлашган.

Шунингдек, Педро Родригес (17), Самуэль Это’О (15), Жорди Альба (14), Давид Вилья (13), шунингдек, Андрес Иньеста, Сеск Фабрегас, Жерард Пике ва Алексис Санчес (ҳар бири 10 тадан) ҳам Месси пасларидан кейин тўп киритган футболчилар сирасида.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2023 йилда “Интер Майами”га қўшилган. Унгача эса у “Барселона” ва “ПСЖ” клублари шарафини ҳимоя қилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси тарихда биринчи бўлиб 400 ассистентга етди