date

Манчестер Сити 1000-ўйинда ғалаба қозонди

Манчестер Сити 1000-ўйинда ғалаба қозонди
Англия Премьер-лигасининг 11-турида "Манчестер Сити" жамоаси "Ливерпул"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйин "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола учун мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйин бўлди.

Ғалабага Эрлинг Холанд, Нико Гонсалес ва Жереми Доку томонидан урилган голлар сабаб бўлди. 54 ёшли Гвардиола мураббий сифатида ўзининг 716-ғалабасини қўлга киритди ва шу кунгача жами 40 та совринни қўлга киритган.

"Манчестер Сити" 11 турдан сўнг 22 очко билан АПЛ жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги турда жамоа сафарда "Ньюкасл"га қарши баҳс олиб боради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Сити 1000-ўйинда ғалаба қозонди