Аёл ҳакамлар Суперлигада ўзини кўрсатяпти

Аёл ҳакамлар Ўзбекистон Суперлигаси ўйинларида мунтазам иштирок этмоқда. 28-турда Кристина Середа AGMК – Навбаҳор учрашувида, Насибабону Тошмуҳамедова эса Насаф – Машъал баҳсида АVAR ҳаками бўлиб ишлаган. Бугунги Сурхон – Шўртан ўйинида Кристина Середа ва Зилола Раҳматова бош ҳакам ёрдамчилари, Гулшода Сайткулова захира ҳаками, Дилдора Рустамова эса АVAR ҳаками сифатида фаолият олиб боради.

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, аёл ҳакамлар Ўзбекистон Суперлигаси ўйинларида мунтазам иштирок этмоқда. Хусусан, 28-тур учрашувларида бир нечта ўйинда аёл ҳакамлар фаолият олиб боришган.
Тажрибали ҳакам Кристина Середа АГМК – Навбаҳор ўйинида AVAR ҳаками сифатида ишлаган бўлса, ёш ҳакам Насибабону Тошмуҳамедова Насаф – Машъал ўйинида AVAR ҳаками сифатида қатнашган. Бугунги Сурхон – Шўртан учрашувида эса 2025 йилги мавсумда илк бор аёл ҳакамлар бош ҳакам ёрдамчилари сифатида ишлайди: Кристина Середа ва Зилола Раҳматова бош ҳакам ёрдамчилари, Гулшода Сайтқулова захира ҳаками, Дилдора Рустамова эса AVAR ҳаками сифатида фаолият олиб боради.
Мазкур жараён аёл ҳакамларнинг Суперлига ўйинларида иштироки ва профессионал ривожланиши йўлида муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.






























Изоҳлар 0
…