date

Винисиус ва Алонсо: "Реал" юлдузга ишонч билдирмоқда

Винисиус ва Алонсо: "Реал" юлдузга ишонч билдирмоқда
Винисиус Жуниорнинг Мадриднинг "Реал" клубидаги келажаги ҳали ҳам ноаниқ бўлиб қолмоқда. Матбуотда бразилиялик вингер ва жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо ўртасидаги мураккаб муносабатлар ҳақида гап-сўзлар давом этмоқда.

Журналист Антон Меананинг хабарига кўра, барча миш-мишларга қарамай, клуб раҳбарияти Винисиус билан шартномани узайтиришни устувор вазифалардан бири сифатида кўрмоқда. Клуб раҳбариятининг фикрича, испаниялик мураббий 25 ёшли юлдузга нисбатан адолатсиз бўлган.

Винисиус Жуниорнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар давом этади. Аввалроқ, ҳозирги мавсум якунлангандан сўнг, футболчи сотилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус ва Алонсо: "Реал" юлдузга ишонч билдирмоқда