date

Фабио Каннавaро янги ёрдамчисини ишга олди

Фабио Каннавaро янги ёрдамчисини ишга олди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннавaро ўзбек футболига мослашишда давом этмоқда. Италиялик мутахассис ўзига янги ёрдамчисини ишга олди.

Маълум бўлишича, терма жамоада яна бир италиялик мутахассис иш бошлаган – Карло Алберто Бертоне жамоада таҳлилчи бўлиб иш олиб боради. У бу лавозимга тайинланишидан олдин «Бунёдкор» клубида ишлаган.

Каннавaро ўзбек футболчилари ҳақида таҳлилий маълумотларни йиғишга ва уларнинг имкониятларини ҳар томонлама ўрганишга эътибор қаратмоқда. Эслатиб ўтамиз, Каннавaро жорий йилнинг октябрь ойида миллий терма жамоага бош мураббий этиб тайинланган эди.

Шунингдек, аввалги бош мураббий Темур Кападзе терма жамоани расман тарк этганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Фабио Каннавaро янги ёрдамчисини ишга олди