
Англия Премьер-лигасининг 11-турида "Ноттингем Форрест" ўз майдонида "Лидс"ни 3:1 ҳисобига мағлуб этди. Ўйин биринчи гол билан меҳмонлар фойдасига бошланди: 13-дақиқада Лукас Нмеча қарши ҳужумда ҳисобни очди.
Аммо икки дақиқа ўтиб, Иброҳим Сангаре жарима майдонида тўпни қайта дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда "Ноттингем Форрест" устунликни ўз қўлига олди.
68-дақиқада Омари Хатчинсон дарвоза олдига тўпни узатди ва Морган Гиббс-Уайт бош билан аниқ зарба йўллади – 2:1. Сўнгги зарбани 90-дақиқада Эллиот Андерсон пенальтидан амалга оширди ва якуний ҳисобни белгилади – 3:1.
Шунга қарамай, "Форрест" жамоаси ҳали ҳам қуйи лигага тушиб кетиш зонасида қолмоқда, аммо қутқарувчи ўриндан атиги бир очкога ортда. "Лидс" эса 16-ўринда бормоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.