date

Реал Арда Гюлерни АПЛга қўйиб юбормоқчи эмас

Реал Арда Гюлерни АПЛга қўйиб юбормоқчи эмас
Реал Мадрид ярим ҳимоячиси Арда Гюлер Англия Премьер-лигасининг бир нечта топ-клублари, жумладан Манчестер Сити ва Арсеналнинг қизиқиш доирасида. Аммо, Transfer News Live манбасининг Defensa Centralга асосланиб берган хабарига кўра, Мадрид клуби турк футболчисини бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи эмас.

Реал сафида Гюлер жами 77 та ўйинда майдонга тушган бўлиб, 15 та гол урган ва 17 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt портали 20 ёшли ярим ҳимоячини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Гюлернинг Реал билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Реал Арда Гюлерни АПЛга қўйиб юбормоқчи эмас