date

Барселона собиқ футболчиси фирибгарликда гумон қилинмоқда


Барселонанинг собиқ ярим ҳимоячиси ва Испания терма жамоаси аъзоси Андрес Иньеста фирибгарлик схемаларида иштирок этганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда ESPN журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" афсонаси Перу прокуратураси томонидан тергов қилинмоқда. Маълумотларга кўра, Иньестанинг иштироки туфайли бир неча тадбиркорлар 600 минг доллардан ортиқ зарар кўрган.

Унинг обрўси спорт ва мусиқий шоуларни молиялаштириш учун тадбиркорларни ишонтиришда ишлатилган, бироқ шоуларнинг аксарияти ўтказилмаган. Андрес Иньеста футболчи сифатида фаолиятининг асосий қисмини "Барселона"да ўтказган.

Кейинчалик у "Виссел Кобе" ва "Эмирейтс" жамоаларида ҳам ўйнаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Барселона собиқ футболчиси фирибгарликда гумон қилинмоқда