
Манчестер Юнайтед клуби ҳали ҳам Ноттингем Форестнинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни трансфер қилишга қизиқмоқда. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
Манбаларига кўра, "ўрмончилар" аллақачон "қизил иблислар"нинг футболчига бўлган қизиқиши ҳақида хабардор қилинган. Бироқ ҳозирча Ноттингем Форест Андерсоннинг трансфер нархини туширишни режалаштирмаяпти ва футболчи учун 114-137 миллион евро атрофидаги суммани талаб қилишда давом этмоқда.
Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида Андерсон 11 ўйинда майдонга тушиб, бир гол урди ва битта голли узатма амалга оширди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг