
“Ювентус” бош директори Дамиен Комолли ҳужумчи Душан Влаховичнинг келажаги борасида ўз фикрларини билдирди. Амалдаги шартнома Влаховични Турин клуби билан 2025/2026 йилги мавсум охиригача боғлаб туради.
"Биз Влахович билан бу мавсумни якунлашга келишиб олдик ва шартнома бўйича музокараларни мавсум сўнгида давом эттирамиз. Бу борада ўтган ёздан бери аниқ келишувга эгамиз", — деди Комолли, унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда келтирган.
2025/2026 йилги мавсумда Душан Влахович 15 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 1 та голли узатма амалга оширган. Айни дамда “Ювентус” А Серия турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.