
Мадриднинг "Реал" клуби ва Винисиус Жуниор молиявий масалада келишувга эриша олмаяпти. Бразилиялик футболчи клубидаги шериги Килиан Мбаппе оладиган маошга тенг даромад талаб қилмоқда.
Бироқ, Transfer News Live нашри Sport манбасига таяниб хабар беришича, "Қироллик клуби" раҳбарияти бу талабларга жавоб беришни режалаштирмаяпти. 25 ёшли вингернинг келажаги ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.
Манбаларга кўра, ҳозирда Винисиус ҳафтасига тахминан 400 минг евро маош олмоқда, Мбаппе эса 600 минг евро ишлаб топмоқда. Бразилиялик юлдузнинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар