
Манчестер Юнайтед қишки трансфер ойнаси давомида янги футболчиларни жамоага қўшишга шошилмаяпти. Sky Sports хабарига кўра, ҳозирча клуб раҳбарияти январ ойида ҳеч қандай трансфер амалга оширишни режалаштирмаяпти, ҳатто жамоада жароҳат олган футболчилар борлиги ва бир қанча ўйинчилар Африка Кубогида иштирок этгани боис сафардан чиқиб кетишларига қарамасдан.
Фақат узоқ муддатли трансфер мақсадлари орасида бўлган футболчи кутилмаганда эркин бўлса, бу қарор ўзгартирилиши мумкин экан. Манчестер Юнайтед клуби қисқа муддатли муаммоларни ҳал қилиш учун трансфер бозорига чиқишни истамаётгани маълум қилинди.
Бунгача бу ёндашувга бош мураббий Рубен Аморим қарши эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. 11 тур давомида "қизил иблислар" АПЛ мусобақасида 7-ўринни эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг