date

Манчинининг "Наполи"га ўтиши ҳақида гап йўқ


Антонио Контенинг "Наполи"нинг навбатдаги мағлубиятидан сўнг ҳиссиётларини яшира олмагани матбуотда клуб бош мураббийига ўзгариш кириши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга сабаб бўлди. Маълумки, Конте ўзига ёқмаган ҳолатларда кескин қарорлар қабул қилиши ва истеъфога чиқиши мумкин.

Бироқ, таниқли италиялик журналист Фабрицио Романо Роберто Манчинининг "Наполи"га таклиф қилиниши ҳақидаги хабарларни асоссиз деб ҳисоблайди. "Наполи" Роберто Манчини билан ҳеч қандай алоқа қилгани йўқ, бу борадаги миш-мишлар ҳақиқатга мос эмас", - дея Фабрицио Романонинг сўзларини келтиради Calcionapoli1926.it.

Айни пайтда "Наполи" А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчинининг "Наполи"га ўтиши ҳақида гап йўқ