
"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти қишки трансфер ойнасида жамоани кучайтиришни режалаштирмоқда. "Кекса синьора" раҳбариятидан у ярим ҳимоя чизиғида ижодкорликни ошира оладиган таянч ярим ҳимоячини жамоага қўшишни сўраган.
Бу Спаллеттининг клуб раҳбариятига йўллаган асосий талабларидан бири бўлиб, журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, Турин клуби раҳбарияти мураббийнинг талабини қондириш учун барча имкониятларни ишга солиши мумкин. Спаллетти "Ювентус"нинг аввалги мураббийи Игор Тудор ўрнини эгаллади.
Тудор бир қатор муваффақиятсиз натижалардан сўнг истеъфога чиқарилган эди. Ҳозирда "Бьянконери" А Серия турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.