
Манчестер Юнайтед клуби ҳужумчиси Джошуа Зиркзе трансферга қўйилган асосий номзодлардан бири ҳисобланади. Голландиялик футболчи 2024 йилнинг ёзида Болонья клубидан қарийб 43 миллион евро эвазига "қизил иблислар" сафини тўлдирган эди, бироқ Англияда кутилган натижаларни бера олмади.
Журналист Марк Огденнинг хабарига кўра, Зиркзеенинг тез орада сотилиши эҳтимоли катта. Манчестер Юнайтед раҳбарияти ҳужумчини Италияга худди шундай нархда қайтариш мумкинлигига ишонмоқда.
Миш-мишларга кўра, 24 ёшли футболчини Римнинг Рома клуби сотиб олишга тайёр. Шунингдек, Милан ҳам Зиркзеега қизиқиш билдирган.
Трансфермаркт портали футболчининг нархини 28 миллион еврога баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.