date

Мбаппе ва Винисиус дриблинг бўйича Ла Лигада иккинчи

Мбаппе ва Винисиус дриблинг бўйича Ла Лигада иккинчи
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор жорий Ла Лига мавсумида муваффақиятли дриблинглар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллашмоқда. "Сквоука" маълумотларига кўра, франциялик ва бразилиялик футболчилар 30 марта рақибларни дриблингда ортда қолдиришга муваффақ бўлишган.

Рейтингда биринчи ўринни "Барселона"нинг ёш юлдузи Ламин Ямал эгаллаган бўлиб, унинг ҳисобига 33 муваффақиятли дриблинг тўғри келади. Кучли бешликдан шунингдек, "Реал Сосьедад"дан Андер Барренечеа (29) ва "Реал Овьедо"дан Хессе Ҳассан (28) ҳам жой олган.

12-турдан кейин "Реал" Мадрид 31 очко билан Испания чемпионати жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Барселона" 28 очко билан иккинчи ўринда.

"Вильярреал" ва "Атлетико" эса мос равишда учинчи ва тўртинчи ўринларни 26 ва 25 очко билан банд этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе ва Винисиус дриблинг бўйича Ла Лигада иккинчи