13:05 / 13.01.2017
8 815

Ўзбекистон мош экспорти ҳажмини оширди

Ўзбекистон мош экспорти ҳажмини оширди

2016 йили Ўзбекистон бўйича 2015 йилга нисбатан уч баробар кўпроқ, яъни 67 минг тоннадан зиёд мош экспорт қилинди.

Жумладан, “Ўзагроэкспорт” АЖ ҳамда “Shri Niwas Dall And Besan Mill”, “Green Field Agro”, “Avika Foods” ва “Eco Green Import&Export” компаниялари ўртасида тузилган тўғридан-тўғри шартномалар асосида Ҳиндистонга 2016 йил тўртинчи чорагидан бошлаб мош маҳсулоти экспорт қилинмоқда.

Маҳсулот асосан Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан юкланмоқда.

2017 йил январь ойининг биринчи ўн кунлигида “Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан Ҳиндистонга жами 300 тоннага яқин мош маҳсулоти экспортга юкланган бўлиб, ой охиригача яна 2 минг тонна мошни экспорт қилиш буюртмаси устида иш олиб борилмоқда.

Ҳиндистондаги ҳамкорлар таклифига кўра, жорий йилда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига синов тариқасида мошнинг янги навлари, хусусан, “Black Matpe” нави экилиб, экспорт қилиниши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон мош экспорти ҳажмини оширди