date

Винисиус фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин


Мадриднинг "Реал" клуби вингери Винисиус Жуниор келаси йили жамоани тарк этиши мумкин. Бразилиялик футболчи янги шартнома бўйича клуб раҳбарияти билан музокараларда келишувга эриша олмаган.

"Реал" раҳбарияти юлдуз футболчини 150 миллион евро эвазига сотишга тайёр эканлиги аввалроқ хабар қилинган эди. Журналист Саша Тавольерининг маълумотига кўра, Винисиуснинг фаолиятини давом эттириши учун энг эҳтимолий манзил Саудия Арабистони чемпионати бўлиши мумкин.

Европанинг йирик клублари, жумладан "Манчестер Сити", 25 ёшли футболчи учун бундай шартларда таклиф киритишга қизиқиш билдирмаяпти. Transfermarkt портали ҳам Винисиус Жуниорнинг трансфер қийматини 150 миллион еврога тенг деб баҳолаган.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин