
Интер жамоасининг марказий ҳимоячилари Стефан де Врей ва Франческо Ачерби Милан клубида сўнгги мавсумларини ўтказмоқдалар. 33 ёшли нидерландиялик ва 37 ёшли италиялик футболчилар келаси йил ёзида “нерадзуррилар” сафини тарк этишади.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, клуб раҳбарияти уларнинг ўрнини босувчи футболчиларни излашни бошлаган. Номзодлар орасида асосий эътибор Бельгия жамоаси Брюгге сафида тўп сураётган эквадорлик Жоэл Ордоньезга қаратилмоқда.
Ҳозирча ким билан шартнома имзоланиши аниқ эмас, бироқ Милан клуби раҳбарияти марказий ҳимояни кучайтиришга қатъий қарор қилган. Айни дамда Интер А Серия турнир жадвалида 11 турдан сўнг 24 очко билан етакчилик қилмоқда.
23-ноябрь куни Кристиан Киву жамоаси “Милан” билан тўқнаш келади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.