date

Манчестер Юнайтед икки ярим ҳимоячи изламоқда


Манчестер Юнайтед жамоаси ўз ўйин чизиғини кучайтириш учун икки ярим ҳимоячи трансфер қилмоқчи. “Қизил иблислар” 2026-йил давомида икки футболчини сотиб олишни режалаштирмоқда, бироқ улардан бири қишки трансфер ойнасида келадими, ҳозирча номаълум.

Журналист Бен Жейкобзнинг хабарига кўра, раҳбарият қишда ярим ҳимоячи трансфер қилишга қарор қилса, энг асосий номзод сифатида Мадриднинг Атлетико жамоасидан Конор Галлахер кўрилмоқда. Transfermarkt портали маълумотига кўра, 25 яшли инглиз футболчисининг нархи 40 миллион евро.

У Испанияга кўчиб ўтишдан аввал ўз ватани Англияда Лондоннинг Челси жамоасида ўйнаган эди. Ҳозирда Манчестер Юнайтед АПЛ турнир жадвалида 11 турдан сўнг 7-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Юнайтед икки ярим ҳимоячи изламоқда