date

Роналду таркиб масаласида таранглик йўқлигини очиқ айтди

Роналду таркиб масаласида таранглик йўқлигини очиқ айтди

Португалия терма жамоасининг энг тажрибали ва энг кўп гол урган футболчиси Криштиану Роналду яна бир бор ўзининг жамоа сардори сифатидаги позицияси ҳақида самимий фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, терма жамоада ҳеч бир ўйинчига тайинланган, ўз-ўзидан кафолатланган ўрин йўқ — ҳамма нарса майдондаги ўйин сифати ва жисмоний ҳолатга боғлиқ.

Роналду айтишича, агар у асосий таркибда ўйинни бошласа, жамоанинг ишончини оқлаш учун қўлидан келган барча ҳаракатни қилади. Шу билан бирга, у нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам жамоага турли жиҳатларда кўмак беришга интилади. У бундай ёндашувни ўз фаолиятининг ажралмас қисми сифатида кўради.

«Статистика барчасини кўрсатиб туради», — дейди Роналду. Унинг сўзларига кўра, маҳорат, иштиёқ ва юқори натижа унинг ҳануз терма жамоа учун қимматли шахс эканини исботлаб турибди. Шунингдек, у бош мураббий билан муносабатларининг илиқ ва ўзаро ҳурмат асосида эканини айтиб ўтди.

Роналду ҳозирги руҳий ва жисмоний ҳолатидан мамнун ва шу темпда давом этиш ниятида. Энг асосий вазифа — ЕЧ–2026 саралаш босқичини ғалаба билан якунлаш, деб ҳисоблайди у. Футболчи Португалиянинг бу маррага етишига ишончи комил эканини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Португалия терма жамоаси Ирландияга қарши муҳим ўйинда иштирок этади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади ва бу баҳс Роналду учун ҳам, жамоа учун ҳам саралашдан муносиб ўтиш борасида катта аҳамиятга эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду таркиб масаласида таранглик йўқлигини очиқ айтди