
Реал Мадрид футболчиси, ҳимоячи Дин Хейсен "Барселона"нинг ёш қанот футболчиси Ламин Ямални ҳимоя қилиб чиқди. Хейсеннинг фикрига кўра, матбуот 18 ёшли вингерга ҳаддан ташқари кўп эътибор қаратмоқда, худди "Реал" футболчиси Винисиус Жуниорга бўлгани каби.
"Ламин оддий йигит, у 18 ёшда. Баъзида нарсалар ҳаддан ошиб кетади.
Худди шу ҳолат Винисиусга ҳам тегишли. У ажойиб футболчи ва чиндан ҳам яхши инсон.
Аммо у бирор кичик хатолик қилса, дарҳол ортиқча танқидга учрайди. Агар биз танқидга лойиқ бўлсак, танқид қилинг, лекин кўпинча бу чегарадан чиқиб кетади", - деди Хейсен Радио Марка радиосига берган интервьюсида.
Яқинда бўлиб ўтган "Эл Класико"да "Реал Мадрид" ўз майдонида "Барселона"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.