date

Ибрагимович инглиз футболи хусусиятларини айтди


Собиқ "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Златан Ибрагимович инглиз футболининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапирди. "АПЛда ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам шиддатли тезликлар мавжуд.

Шундай экан, агар сизда ажойиб техника бўлса-ю, лекин бу даражадаги ўйин темпига мослаша олмасангиз, қанча иқтидорли бўлманг, сизга қийин бўлади", – деди Ибрагимович Hot Ones дастурида. Ибрагимович 2016 йилдан 2018 йилгача Англия чемпионатида ҳаракат қилган.

Швециялик ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" сафида 53 ўйинда қатнашиб, 29 та гол урган ва 10 та голли узатма амалга оширган. АПЛда 11-турдан кейин турнир жадвалида биринчи поғонада Лондоннинг "Арсенал" клуби жойлашган.

"Канонирлар" ҳисобида 26 очко бор.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ибрагимович инглиз футболи хусусиятларини айтди