date

"Наполи" "Ливерпул" футболчисига қизиқмоқда

"Наполи" "Ливерпул" футболчисига қизиқмоқда
Италия чемпионлари “Наполи” жамоаси ўз таркибини кучайтириш устида иш олиб бормоқда. Transfer News Live нашри Sport Mediasetга таяниб хабар беришича, клуб “Ливерпул”да тўп сураётган вингер Федерико Кьезани ижара асосида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

28 ёшли Кьеза ҳозирда “Ливерпул” сафида кўп ўйин амалиётига эга эмас. Англия Премьер-лигаси ва Чемпионлар лигаси баҳсларида футболчи бирор марта ҳам асосий таркибда майдонга тушмаган.

У фақат Англия Лига Кубоги ўйинларида асосий таркибда ўйнаган. Transfermarkt портали мутахассисларининг фикрича, Федерико Кьезанинг трансфер қиймати 18 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

“Наполи” жамоаси айни дамда А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Наполи" "Ливерпул" футболчисига қизиқмоқда