date

Винисиус: Хаби Алонсо кетмаса, шартнома йўқ...

Винисиус: Хаби Алонсо кетмаса, шартнома йўқ...
“Реал” Мадрид юлдузи Винисиус Жуниор ўзини алоҳида ўрин тутувчи футболчи деб ҳисоблайди. Матбуот хабарларига кўра, бразилиялик ҳужумчи клуб президенти Флорентино Пересга ўз шартини қўйган.

Defensa Central нашри Пеппе Коллинснинг блогига таяниб, Винисиус Перес билан шахсий суҳбат давомида фақат Хаби Алонсо мураббийлик лавозимини тарк этса, жамоа билан шартномасини узайтиришини билдирганини маълум қилди. Аввалроқ Винисиус ўзини “етарлича қадрланмаган” деб ҳисоблаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Хусусан, яқинда бўлиб ўтган “Эл-Класико”да Хаби Алонсо футболчини алмаштиришга қарор қилганида, у жамоа олдида эътироз кўрсатгани эсга олинади. Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўртасигача “Реал” билан боғланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Винисиус: Хаби Алонсо кетмаса, шартнома йўқ...