
Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичи расман якунланди ва барча термалар навбатдаги даврадаги рақибларини билиб олди. Энди эса плей-офф баҳси — 1/16 финал ўйинлари старт олмоқда. Бугун стадионларда катта эҳтирос, муросасиз кураш ва янги қаҳрамонлар пайдо бўлиши кутилмоқда.
Халқаро футбол жамоатчилиги диққат марказида бўладиган саккизта тўқнашув қуйидаги вақтларда ўтказилади:
17:30 — Португалия U-17 vs Бельгия U-17
17:30 — Замбия U-17 vs Мали U-17
18:00 — Швейцария U-17 vs Миср U-17
18:30 — Франция U-17 vs Колумбия U-17
19:45 — Аргентина U-17 vs Мексика U-17
20:15 — Ирландия U-17 vs Канада U-17
20:45 — АҚШ U-17 vs Марокаш U-17
20:45 — Бразилия U-17 vs Парагвай U-17
Ҳар бир беллашув бир ўрин учун, бир умид учун, бир қадам олдинга ҳаракат учун кечади. Кимдир орзу йўлини давом эттиради, кимдир эса мусобақани шу ерда якунлайди — плей-оффнинг ўзига хос драмаси ҳам шунда.
Эътиборингизни яна бир муҳим ўйинга қаратамиз. Эртага Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси тарихий синовга чиқади. Йигитларимиз плей-офф босқичида Хорватия U-17 жамоасига қарши майдонга тушишади.
Бўлажак учрашув Тошкент вақти билан 20:45да старт олиши режалаштирилган. Терма жамоамиз сўнгги ўйинларда қаттиқ ирода, ўйин интизоми ва жамоавий руҳни намойиш қилганини инобатга олсак, бу тўқнашув ҳам ўта масъулиятли ва шу билан бирга умидбақш бўлиши тайин.
Ўзбекистон футбол мухлислари эртага стадион ва экран олдидан жой олади — чунки плей-оффда ҳар бир минут тарихга айланиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.