date

ФИФА 2025 йилги Пушкаш мукофоти учун номзодларни очиқлади

ФИФА 2025 йилги Пушкаш мукофоти учун номзодларни очиқлади

Халқаро футбол федерацияси – ФИФА 2025 йилда топшириладиган “Пушкаш” мукофоти учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, йил давомида дунё футболида урилиб, миллионлаб мухлисларни ҳаяжонга солган энг чиройли 11 та гол асосий талабгор сифатида саралаб олинди.

ФИФА тақдим этган рўйхатдан ёш истеъдодлар ҳам, тажрибали футболчилар ҳам ўрин олган. Қуйида жорий йилги топ-номзодлар билан танишишингиз мумкин:
Алеррандро (“Витория”), Алессандро Дейола (“Кальяри”), Педро де ла Вега (“Крус Асуль”), Сантьяго Монтьель (“Индепендьенте”), Амр Носсир (“Ал Аҳли”), Карлос Оррантия (“Атлас”), Деклан Райс (“Арсенал”), Ризки Ридо (“Персия Жакарта”), Кевин Родригес (“Касимпаша”) ва Ламин Ямаль (“Барселона”).

Айниқса, Ламин Ямальнинг номзодлар қаторида пайдо бўлиши катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда — ёш вундеркинд бу даражага жуда эрта етгани билан яна бир бор эътибор марказига тушди. Деклан Райснинг “Арсенал” сафидаги узоқ масофадан йўлланган кучли зарбаси эса мукофот учун жиддий даъвогарлардан бири сифатида тилга олинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги “Пушкаш” мукофотига “Манчестер Юнайтед” таркибида ўйнаган Алехандро Гарначо сазовор бўлган эди. Унинг қайд этган фантастик “ножичка”си 2024 йилнинг энг чиройли гоҳ сифатида тарихга кирган.

ФИФА 2009 йилдан бери ушбу нуфузли совринни афсонавий венгр голурар Ференц Пушкаш номи билан бериб келаётгани бежиз эмас — мукофот футболдаги энг таъсирли, энг юксак топ-голларни эътироф этади.

Рўйхатдаги ҳар бир гол нафақат соз техника, балки футболчиларнинг қобилияти, жасорати ва ҳал қилиuvchi паллада тўғри қарор қабул қилиш маҳоратин ҳам намойиш қилади. Айни пайтда миллионлаб мухлислар қайси зарба йилнинг энг чиройли голи деб топилишини кутмоқда.

Барча 11 та номзод голни томоша қилиш учун ҳавола орқали ўтишингиз мумкин — ва қайси бирига овоз бераётганингизни ҳал қилсангиз бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ФИФА 2025 йилги Пушкаш мукофоти учун номзодларни очиқлади