date

Манчестер Сити 55 млн евролик вингерни нишонга олди

Манчестер Сити 55 млн евролик вингерни нишонга олди
"Манчестер Сити" қишки трансферлар ойнаси олдидан таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда. Клубнинг ёш вингер Антуан Семеньога қизиқиш билдираётгани ҳақида Transfer News Live манбаси Sky Sportsга таяниб хабар берди.

25 ёшли футболчи ҳозирда "Борнмут" шарафини ҳимоя қилади. Семеньога бошқа бир қатор Англия Премьер-лигаси гранди, жумладан, "Ливерпул", "Тоттенхем" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш кўрсатмоқда.

У "Борнмут" сафида ҳозиргача 101 учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол урган ва 13 та голли узатма амалга оширган. Transfermarkt портали футболчини 55 миллион евроға баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Сити 55 млн евролик вингерни нишонга олди