
«Манчестер Юнайтед» ва Франция терма жамоасининг собиқ юлдузи Эрик Кантона футболни ҳозирда ҳаддан ташқари корпоративлашган деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, йирик клубларда корпоратив этика ҳукмрон бўлиб, унга спортда айланувчи катта маблағлар таъсир кўрсатмоқда.
«Бу клублар раҳбарияти ва иқтисодий тизимнинг айби. Футболнинг ҳозирги ҳолати муаммо туғдирмоқда. Мен энди катта клубларни томоша қилиш ёки уларга қизиқиш билдиришни хоҳламайман.
Тўртинчи ёки бешинчи лига жамоалари даражасидаги футбол мени кўпроқ қизиқтиради. Чунки у ерда ҳаммаси чинакамига», – деди Кантона derbyderbyderby.it нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Эрик Кантона футболчилик фаолиятини 1997 йилда якунлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.