
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Винисиус Жуниор 2026 йилнинг ёзида сотилиши мумкин. "Қаймоқранглилар" раҳбарияти 25 ёшли бразилиялик футболчи билан янги шартнома шартлари бўйича келишувга эриша олмаяпти.
Шу сабабли, яқин вақт ичида унинг клубни тарк этиши эҳтимоли юқори. Агар Fichajes нашрининг хабарича ишонсак, "Челси" Винисиусни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва унинг учун тахминан 150 миллион евро таклиф қилиши мумкин.
Бу трансфер Лондон клубининг тарихидаги энг қиммат трансфер бўлади. "Кўклар" раҳбарлари ҳужум чизиғида бразилиялик учлик — Винисиус, Жоау Педро ва Эстевао ўйинини кўришни хоҳламоқда. Сўнгги икки футболчи жорий йилнинг ёзида жамоага қўшилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.