date

U-17 плей-оффда янги кун, янги кучли тўқнашувлар

U-17 плей-оффда янги кун, янги кучли тўқнашувлар

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати плей-офф босқичи қизғин паллага кирди. Кеча 1/16 финалнинг илк 8 учрашуви ўтказилиб, бир қатор термалар чорак финалга йўлланма учун курашни давом эттириш имконига эга бўлишди. Бугун эса навбатдаги 8 та қарама-қаршиликлар ўтказилиши белгиланган — айнан шу баҳслар орқали плей-оффнинг асосий интригаси янада равшанлашади.

Куннинг энг қизиқарли ўйинлари рўйхати билан танишинг:

17:30 — Сенегал – Уганда
17:30 — Жанубий Корея – Англия
18:00 — Италия – Чехия
18:30 — Япония – Жанубий Африка
19:45 — Германия – Буркина-Фасо
20:15 — Венесуэла – Шимолий Корея
20:45 — Хорватия – Ўзбекистон
20:45 — Австрия – Тунис

Кечадаги энг катта қизиқиш, табиийки, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иштирокидаги беллашувга қаратилган. Исломбек Исмоилов шогирдлари номдор рақиб — Хорватияга қарши муҳим ўйин ўтказишади. Бу тўқнашув нафақат чорак финал йўлланмаси, балки ўсмирларимиз қай даражада жаҳон саҳнасида ўзини намоён эта олиши учун ҳам жиддий синов бўлади.

Ўйин Тошкент вақти билан 20:45 да "Эспайр" академияси 9-майдонида старт олади. Гуруҳ босқичини 6 очко билан муваффақиятли якунлаган ўсмирларимиз бугун ҳам барча кучини йиғиб, мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қилади.

Мухлислар учун бир нарса аниқ: бу кеча плей-оффнинг навбатдаги драматик, қизғин ва эҳтиросли баҳсларига бой бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » U-17 плей-оффда янги кун, янги кучли тўқнашувлар