8 413
"Арсенал", "Эвертон", "Навбаҳор"...Алишер Усмонов билан Наманган футболи қандай чўққиларни забт этади?
Россия миллиардерлари қаторига кирувчи Алишер Усмоновга қарашли USM Holdings фирмаси Англиянинг “Эвертон” клуби билан 5-йиллик ҳомийлик шартномаси имзолади. Унга кўра, Ливерпул шаҳри футбол жамоаси 75 миллион фунт стерлинг маблағга эга бўлади. Жамоанинг Finch Farm машғулот базаси эса бу давр ичида USM Finch Farm деб номланади.
Бу Ўзбекистонда туғилиб ўсган миллиардернинг инглиз футболига киритаётган биринчи сармояси эмас. 2007 йилда у Лондоннинг “Арсенал” жамоасининг 14,5 % ҳиссаларини 150 миллион долларга сотиб олганди. Кейинчалик Усмонов ўз ҳиссаларини 23% га чиқариб олди ва ҳозирда жамоага катта молиявий кўмак бериб келмоқда.
Алишер Усмоновнинг Ўзбекистонга қайтиш истаги борлиги ҳақида яқинда ёзган эдик.
Наманганнинг “Навбаҳор” футбол клуби собиқ иттифоқ миқёсида ўз ўзини бошқариш (хўжалик) ҳисобига энг биринчилардан бўлиб ўтганди. Машҳур Москванинг “Спартак”, ЦСКА, Киевнинг “Динамо” жамоалари ҳам ўзига етарли пулни ўзи ишлаб топиш мумкинлигини Наманган мисолида ўрганишганди. 1991 йилги собиқ иттифоқ чемпионатининг сўнгги йили Наманган феномени билан ўтганди. Биринчи бўлиб чет элдан сотиб олинган “Мерседес” автобуси, олий эмас, биринчи лига мусобақасида ҳар ўйинда 50-60 мингдан томошабин билан тўлиб тошган Наманган ўйингоҳи...
Афсуски, кейинги даврда “Навбаҳор” ўз мавқеини анча бериб қўйди. Ўтган йили якуни бўйича эса биринчи лига вакили “Норин” жамоаси билан олий лигада қолиш учун ўтиш ўйинида ҳам ўйнашга мажбур бўлди.
Икки-уч аввал Одил Аҳмедовнинг Хитой жамоасига ўтгани тўғрисидаги хабарлар эълон қилинди. Эътиборга молик томони, асли наманганлик бўлган Одил “Навбаҳор” сафида ҳеч ўйнамаган....
Алишер Усмонов футболга биринчи сармоя киритган 2007 йилда бу пулни “Арсенал” эмас, “Навбаҳор” олиши мумкинлиги эҳтимолини ҳам ҳеч ким ўйламаганди. Аммо бугун, Алишер Усмонов ўзи, очиқ-ойдин “Ўзбекистонга чақиришса жон деб бораман” деб турган пайтда, унга “Навбаҳор” жамоасига ҳомийлик қилишни сўраб чиқмаслик хатонинг ўзгинаси бўлади. Бундан бир неча йил аввал миллиардернинг ўзи “Навбаҳор”га қизиқиш билдиргани ҳақидаги шов-шувлар Наманганни оёққа турғизганди. Лекин, бу шов-шувлар унинг рад жавобини олгани ҳақидаги давоми билан якунланганди...
Алишер Усмоновнинг Наманган футболига киритиши мумкин бўлган сармоя жамоани нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Осиёда биринчи ўринга олиб чиқиши муқаррар. Чунки, жамоа буюк ғалабаларга эришиши учун унинг тарихи, анъаналари, ишқибозлари бўлиши керак ва бу нарсаларнинг бари ортиғи билан “Навбаҳор”да бор. Сунъий равишда фақат пул билан кучли клуб яратиб бўлмаслигининг саноқсиз мисолларини келтириш мумкин...
Манба: Vodiymedia.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
Қуръонни ёққани учун қамалган Никита Журавелга янги ҳукм ўқилди
2050 йилда 1,2 миллиардгача одам яшаш жойини тарк этади
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди
НАТО раҳбарияти ғарбдаги йирик компанияларни урушга тайёргарлик кўришга чақирди