12:00 / 16.01.2017
5 769

"Реал"нинг 40 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига "Севилья" чек қўйди

"Реал"нинг 40 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига "Севилья" чек қўйди

Мадриднинг "Реал" клуби Испания примероси 16-тури доирасида ўтказилган учрашувда "Севилья"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа “Қироллик клуби”нинг 40 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди. Ўз майдонида мухлислари қўллаб-қувватлаши орқали Стеван Йоветич (90) ва Серхио Рамос (85) нинг автоголлари эвазига ғалаба қозонган севильяликлар Мадрид клубининг салкам бир йиллик зафарли юришига чек қўйишди. "Реал" учун Криштиану Роналду (67)нинг голи камлик қилди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги аввалги учрашув, 12 январь куни Испания кубоги доирасида ўтказилиб, унда дуранг қайд этилганди – 3:3. Бу натижа эвазига “Реал” барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича “Барселона” рекордини янгилаганди. Ҳозирга қадар ҳеч бир клуб 40 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серия соҳиби бўлмаган.
Сўнгги бор "Реал" 2016 йил апрелида Чемпионлар лигаси 1/4 финалида "Вольфсбуг" клубига имкониятни бой берганди - 0:2. Ўшандан бери мадридликлар 30 бор зафар қучишди ва 10 марта рақиблари билан муроса кўчасини танладилар.
"Реал" мусобақа жадвалида 17 учрашувдан кейин 40 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда. Бу ғалаба орқали "Севилья" эса иккинчи поғонага кўтарилиб олди (18 ўйин, 39 очко). Учинчи ўринда эса "Барселона" (18 – 38) жамоаси кетмоқда.
Аввалги рекордни қайд этган «Барселона» 2015 йил октябридан 2016 йил мартига қадар кетма-кет 39 баҳсда мағлубият нималигини билишмаганди.
Яна бир қизиқ факт, “Реал” бундан атиги бир тур олдин, примеронинг 15-турида ҳам рекорд қайд этганди. Ўшанда «Депортиво»ни мағлуб этган (3:2) Зайниддин Зидан шогирдлари мағлубиятсиз серияни 35 ўйинга етказиб, 1989 йилда қайд этилган 34 ўйинлик ўз рекордларини янгилагандилар.

Манба: Vodiymedia.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Реал"нинг 40 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига "Севилья" чек қўйди