
Собиқ "Манчестер Юнайтед" ва Франция терма жамоаси футболчиси Эрик Кантона замонавий футбол ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Орқадан тўпга ташланишлар йўқ, Винни Жонснинг ўйинлари йўқ, ҳимоячилар қўлларини орқасига қўйиб, пингвинлар каби ўйнашади. Мен бир мавсумда 60 та гол уришим мумкин эди", - деди Кантона The Telegraph нашрига берган интервьюсида.
Эрик Кантона 1997 йилда профессионал фаолиятини якунлаган. Франциялик ҳужумчи "Манчестер Юнайтед" сафида 185 та ўйинда қатнашиб, 82 та гол урган ва 63 та голли узатма амалга оширган. Шунингдек, у "Лидс", "Марсель", "Монпелье" ва бошқа жамоаларда ҳам фаолият олиб борган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.