date

Энг яхши ёзги трансферлар аниқланди

Энг яхши ёзги трансферлар аниқланди
ESPN телеканали журналистлари томонидан тузилган энг яхши ёзги трансферлар рейтинги эълон қилинди. Биринчи ўринни дарвозабон Люка Шевалье эгаллади.

У 'Лилль' клубидан 'ПСЖ'га 40 миллион евро эвазига ўтди. Франциялик посбон Париж жамоасининг биринчи рақамли дарвозабонига айланди ва россиялик Матвей Сафоновни асосий таркибдан четлатди.

Иккинчи ўринни 'Манчестер Юнайтед'нинг янги футболчиси Брайан Мбеумо эгаллади. 'Қизил иблислар' ҳужумкор ярим ҳимоячини 'Брентфорд'дан 75 миллион еврога сотиб олишди.

Энг яхши учликни 'Реал Мадрид'нинг янги ҳимоячиси Альваро Каррерас якунлади. Мадрид клуби 'Бенфика'дан ҳимоячини 50 миллион еврога сотиб олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Энг яхши ёзги трансферлар аниқланди