date

Мбеумо Манчестердаги энг яқин дўстлари кимлигини айтди

Мбеумо Манчестердаги энг яқин дўстлари кимлигини айтди
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Браян Мбеумо жамоасидаги энг яқин дўстлари ҳақида ўз фикрларини билдирди. Камерунлик футболчи жорий йилнинг ёзида "Брентфорд"дан "Манчестер Юнайтед" клубига ўтган эди. Трансфер қиймати 75 миллион еврони ташкил этди.

"Манчестер Юнайтеддаги энг яқин дўстларим? Жамоамиздаги барча футболчилар билан яхши муносабатдаман, аммо Лени Йоро ва Амад Диалло билан алоҳида яқинман", — дейди 26 ёшли ҳужумчи UtdDistrict нашрига берган интервьюсида.

Браян Мбеумонинг ҳисобида Рубен Аморим бошчилигидаги жамоа сафида ўтказилган 12 учрашувда 6 та гол ва 1 та голли узатма бор. Шунингдек, у ўтган ой Англия Премьер-лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбеумо Манчестердаги энг яқин дўстлари кимлигини айтди