date

Каземиро "Реал" ҳақидаги фикрларини билдирди

Каземиро "Реал" ҳақидаги фикрларини билдирди
Бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро, айни пайтда "Манчестер Юнайтед" сафида тўп сураётган футболчига, Мадриднинг "Реал" клуби ҳозирги ҳолати ҳақида савол берилди.

"Мен "Реал"ни кузатмаяпман. "Манчестер Юнайтед"да жуда кўп ишларим бор, шунинг учун "Реал" ҳақида ўйлашга вақтим йўқ. Ҳа, мен бу клубни яхши кўраман, аммо ҳозирги вақтда менинг эътиборим бошқа жойда", – деди Каземиро, дея унинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи 2013 йилдан 2022 йилгача "Қироллик клуби" сафида фаолият юритган. У 2022 йилнинг ёзида "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди.

Ярим ҳимоячининг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси келаси йил июн ойи охирида якунланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каземиро "Реал" ҳақидаги фикрларини билдирди