
Барселона ҳужумчиси Маркус Рэшфорд агар Рубен Аморим "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлиб қолса, жамоага қайтмайди. Diario Sport маълумотларига кўра, португалиялик мураббий Рэшфордни ҳеч қандай шароитда таркибга қайтариш ниятида эмас.
28 ёшли футболчи Каталония клубида ижарада бўлиб, ўзини ёрқин кўрсатмоқда. Рэшфорд мавсум давомида "кўк-анорранглилар" сафида 16 ўйинда 6 та гол урди ва 9 та голли узатма берди.
Агар Барселона футболчини сотиб олишдан бош тортса, инглиз футболчисига келаси ёз янги клуб излашга тўғри келади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.